avatar
Куч
4.90
Рейтинг
+11.60

Mirtojiyev Miroqil G'olibovich

Мақолалар

Оила тарбияси комил инсон тарбиясининг пиллапоясидир.

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Оила тарбияси комил инсон тарбиясининг пиллапоясидир.
 
Ҳар қайси миллатнинг, ҳар бир инсоннинг маънавиятини шакллантиришда оиланинг ўрни беқиёс. Инсонга хос бўлган энг самимий ва беғубор туйғулар, ҳаёт тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар, атроф-муҳитга муносабат, энг аввало, оилада шаклланади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг келажакда комил инсон сифатида шаклланиши учун муҳим бўлган дунёқарашини, характерини белгилаб берадиган маънавий мезонлар — олижаноблик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, эзгулик, ор-номус, меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат каби юксак тушунчаларнинг барчаси оилада туғилади. 

“Алишер Навоий ижодий мероси - юксак маънавият хазинаси”

“Алишер Навоий ижодий мероси — юксак маънавият хазинаси”
2017 йил 9 февраль куни институт 3-бино катта мажлислар залида Қурилиш факультети “Бино иншоотлари  қурилиши” кафедраси томонидан «Алишер Навоий ижодий мероси — юксак маънавият хазинаси»  мавзусида бадиий кеча ўтказилди. Кечада Алишер Навоий асарлари асосида саҳналаштирилган парчалар намойиш этилди. Шоирнинг ғазаллари ўқилди. Қўшиқлар ижро этилди. 

Шунингдек, талабалар ўртасида А.Навоий суратини чизиш бўйича расмлар танлови ўтказилди. Унда Қурилиш факультети талабаси Н.Умарова ғолибликни қўлга киритди.

Эҳтиромга лойиқ зот

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Эҳтиромга лойиқ зот
Устоз сўзининг замирида олам-олам маъно ва ҳурмат мужассам. Ўқитувчи маънан бой ва ахлоқан пок инсондир. Устозлар пойига гуллар сочсак, ҳурмат билан ардоқласак арзийди, чунки улар бор куч-ғайрати, ақла-идрок, билим ва зеҳни, қалб қўрию сеҳрларини шогирдларига бахш этгувчи заҳматкашлардир. Келажак авлодни билимли, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишда ўқитувчи ва мураббийларинг ҳиссаси беқиёсдир. Бугунги кун ўқитувчиси ўз уcтида тинимсиз ишлайдиган, ҳар томонлама кенг фикрлайдиган, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим жараёнида самарали қўллай оладиган ижодкор шахс, шунингдек, ёшларни юксак маънавият соҳиби бўлишга даъват этадиган чинакам мураббий сифатида фаолият юритишни ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда. 
Фарзандининг

Этник экологияга оид концепциялар таҳлили

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Этник экологияга оид концепциялар таҳлили
асс. С. Деҳқонова, Б.  Исхаков,  тал. М. Абдумажидова (НамМПИ)
Экологик маданият, мухтасар қилиб айтганда, табиатнинг ривожланиш қонуниятларини чуқур англаган ҳолда унга зарар етказмай асраб-авайлашдир. Унинг тараққиёти экологик таълим-тарбияни қай даражада амалга оширилиши билан боғлиқ. Бинобарин, экологик маданият замирида экологик таълим-тарбия ётади. У эса табиатни муҳофаза қилишни илмий асослари учун зарур билимларни чуқур ўзлаштириш жараёни ва натижаси ҳисобланади. 
Табиат ва жамият ҳаётининг барча соҳа ҳамда йўналишларини қамраб олган ўзига хос жараён, яъни “Экологиялаштириш” асосида ҳозирги даврда мураккаб тизимга эга бўлган, глобал аҳамиятга молик, барчанинг ҳаётига дахлдор “Экология” фани

Хожа Ахрор Валий ва миллий ғоя

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Хожа Ахрор  Валий  ва миллий ғоя
к. ўқ. Ш. Ўринбоев, асс. С Мажидов ( Нам МПИ)
Хожа Ахрор Валийнинг  ёзиб қолдирган беназир  мерослари  “Рисолаи Ҳавроийя” (“Ҳурлар ҳақида рисола”), “Рисолаи Волидия” (“Отага аталган рисола”), “Фақарот ул-Орифийн” (“Маърифат аҳли ҳаётидан лавхалар”)  асарларининг шарҳу тасвирларини, у киши ҳақида ёзилган Фахруддин Али Сафийнинг “Рашаҳот”, Абдул авалнинг “Масмуот” (“Эшитилган фикрлар”) ва бошқа  қимматли асарларни  ўрганиб, ниҳоятда  бой фалсафий фикрлари одоб-аҳлоқ ҳақида ёзган насиҳатларидан баҳраманд бўламиз. Пири комил бутун ҳаётлари  давомида  одамларни  иймон эътиқодга, ҳар доим фаол

Устоз-шогирд тизимининг ёшлар маънавий тарбияси таъсирини оширишдаги роли

Блог им. miroqilm
Устоз-шогирд тизимининг ёшлар маънавий тарбияси таъсирини оширишдаги роли
к.ўқ.Ғ.Сотиболдиев, к.ўқ.А.Хамидов (НамМПИ)
 
Ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер устки бойликлари билан, ҳарбий қудрати ҳамда ишлаб чиқариш салоҳияти билан, балки биринчи навбатда ўзининг юксак маънавияти билан кучлидир. Шунинг учун ҳам давлатимиз томонидан келажагимиз пойдевори бўлган ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда соғлом ижтимоий муҳитни яратишга катта аҳамият берилмоқда. Бу масалада юртбошимиз  И.А.Каримов “Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир” деб алоҳида таъкидлаб ўтганлар.

Оиланинг ёш авлод маънавиятини шакллантиришдаги ўрни

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Оиланинг ёш авлод маънавиятини шакллантиришдаги ўрни
К.ўқ. Ғ. Сотиболдиев, асс. С.Иномхўжаева (НамМПИ)
 64 фоиз аҳолиси ёшлардан иборат бўлган мамлакатимизда оилавий тарбиянинг ўрни янада беқиёс. Биринчи Президентимиз И.А. Каримов “Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳиссий тушунча ва  тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади ”, — деб эътироф этган эдилар. Бунга жуда кўплаб мисолларни келтиришимиз мумкин. Ривоят қилишларича, бир оқил киши фарзандига доимо танбеҳ бериб, уни халол меҳнат қилиб пул топишга, харомдан хазар қилиш кераклигини доимо уқдириб келар экан. У фарзандини қаттиққўллик билан тарбия қилар, лекин

Мафкуравий иммунитет тизимини шакллантиришда мафкуравий химоянинг ўрни

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Мафкуравий иммунитет тизимини шакллантиришда мафкуравий химоянинг ўрни
 асс. С.Дехқонова,  асс. Г.Ташбаева, талаба И. Атаханов  ( НамМПИ)
        Жамиятимизда сиёсий мустақилликка эришиб, иқтисодий, маданий-маърифий ишлар амалга оширилаётган бир вақтда миллий истиқлол ғояси ва мафкураси, юртбошимиз айтганидек, сув билан ҳаводек зарурдир.
       Мафкуравий кураш глобал характер касб этган бир шароитда ғайриинсоний бўлган ғояларга қарши тура олиш фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарурлигини кўрсатади.
       Иммунитет муайян ҳимоя демакдир ва у ниманингдир олдини олишга, унга карши курашга каратилган булади. Инсоннинг туғма булган умумий иммунитет тизимидан фаркли равишда мафкуравий иммунитетни

МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАЪЛИМ ТАРБИЯНИ ЎРНИ.

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАЪЛИМ ТАРБИЯНИ ЎРНИ.
К. ўқ. И.Қутпиддинова К.ўқ. Х.Мухиддинова (НамМПИ)
Истиқлол йилларида давлатимиз рахбари ва ташаббуси рахнамолигида мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий қудратини ошириш, харбий салохиятни кучайтириш, юксак маънавиятли ва замонавий билимлар эгаси бўлган ёш авлодни тарбиялаш ҳамда бошқа кўплаб хаётий масалаларда асрларга тотувлик ишлар амалга оширилди. Лекин шу билан бирга, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган халқимиз танлаган эзгу йўлидан оғдиришга харакат қилаётган сиёсий кучлар, маънавий – мафкуравий тахдидлар ҳам борлигини унитмаслигимиз лозим. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида диний экстремизм, терроризм каби мафкуравий тахдидлар яққол кўзга ташланган бўлса, бугунги кунда улар қаторига “Оммавий маданият”

Ёшларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш мезонлари

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Ёшларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш мезонлари
к. ўқ. Х. Мухиддинова, асс. С Мажидов ( Нам МПИ)
Мустақиллик ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва миллатлараро тотувлигини янада такомиллаштириш асосида Ўзбекистонда фукаролик жамиятни куриш жараёнидаги ўзига хос хусусиятларни ижтимоий-фалсафий таҳдил қила билишдан иборатдир.
Ўзбекистон худудида яшаётган турли халқ ва элат вакилларининг бир-бирига нисбатан муносабатларини ифодаловчи толерантликка хос бағрикенглик хусусиятлари азал-азалдан кенгайиб, мустахкамланиб бормоқда.
Миллатлараро тотувлик ғояси умумбашарий қадрият бўлиб, турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётида мухим омилдир.

ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ВА МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ.

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ВА МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ.
К.ўқ.   И.Қутпиддинова,    асс С. Дехконова  (НамМПИ)
(педагогика ва ахборот технологиялари шўъбасига)
Демократик жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиши бошқа жамиятлардан тубдан фарқ қилади. Демократик жамиятда инсониятнинг маданияти, маънавияти, ижтимоий онги, менталитети, идроки, илм даражаси, ишбилармонлик қобилияти, унинг жамиятда эркин яшаш ва меҳнат қилиш кўникмаси юксак даражада шаклланади ва ривожланиб боради.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш жараёнида халқнинг маънавий руҳий мустаҳкамлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалалар илк бор Президент И.А.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” деб номланган рисоласида илгари сурилган. Ушбу рисолада Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ОМИЛИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА  ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ОМИЛИ
(НамМПИ А.Хакимов) 
Маълумки, глобаллашув жараён сифатида инсоният тарихий тараққиётининг маълум босқичида юзага келган объектив ходиса, башарият интеллектуал ривожи маҳсулидир. Шу маънода глобаллашув инсоният жамияти  тадрижий генезисида сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганлигини англатади. Жаҳонда рўй бераётган глобаллашув жараёнини илмий фалсафий тадқиқ этиш, республикамиз ижтимоий сиёсий ҳаётига, хусусан, диний муносабатлар ривожига таъсирини аниқлаш, тегишли илмий-амалий хулосалар ишлаб чиқиш бугуннинг долзарб масалаларидан биридир. Глобаллашув жараёни жамият  хаётининг барча соҳаларига шиддат билан кириб бориб, объектив ва субъектив шарт-шароитлар таъсирида турлича намоён бўлмоқда. Биринчи Президентимиз

Баркамол авлод фуқаролик жамиятининг пойдевори

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Баркамол авлод фуқаролик жамиятининг пойдевори
кат.ўқ.И.Қутпиддинова, Х.Мухиддинова, К.Бакиев (НамМПИ) 
 
Бугунги кунда мамлакатимизда янги ҳаёт, янги фуқаролик жамиятининг пойдевори бўлган баркамол авлодни шакллантириш масаласи ғоят долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Негаки,–«биз юртимизнинг эртаси равнақи йўлида қандай чуқур ўйланган дастурларни кўзламайлик, бу режаларни бажариш учун имкониятларни яратмайлик, қанча кўп сармоя сафарбар этмайлик, уларни барчасини амалга ошираётган, руёбга чиқарадиган қудратли бир омил борки, у хам бўлса юқори малакали иш кучи ва юртимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган етук мутахасис ёшларимиз, десак, ўйлайманки ҳеч қандай хато бўлмайди» деб такидлайди мамлакатимиз

АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТИ
(НамМПИ Б.Исхаков)
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли  асарида таъкидлаганидек, “Маънавий-руҳий тикланиш инсоннинг ерга ва унинг бойликларига бўлган муносабатни ҳам ўз ичига олиши лозим. Цивилизация белгиларини асраб-авайлаш қанчалик зарур бўлса, қишлоқ хўжалиги минг йиллар мобайнида бутунлай суғориладиган деҳқончиликка асосланган минтақада ер ва сувни асраб-авайлаш ҳам шунчалик муҳимдир. Ер, ҳаво, сув ва олов (Қуёш) Марказий Осиёда қадимдан эъзозлаб келинган, аждодларимизнинг зардуштийликдан тортиб то исломгача бўлган барча динлари томонидан муносиб қадрлаб келинган”.

Ахборотлашган жамият ва ёшлар тарбияси

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Ахборотлашган жамият ва ёшлар тарбияси
к.ўқ.Ғ.Сотиболдиев, асс.Д.Хакимова, асс.Б.Набиев.(НамМПИ)
 
Жамият ҳаётига компьютернинг кенг даражада кириб келиши фуқароларга ахборот олишга бўлган имкониятлар эшигини очиб берди. Мазкур ўзгаришлар, биринчи навбатда, янги ахборот коммуникацион технологиялар таъсири остида юз бериб, инсон фаолиятининг ҳар бир соҳасида ахборотга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан тавсифланади. Хўш, ахборот технологиялари  деганда биз нимани тушунамиз? Ахборот технологиялари – объект ёҳуд воқеа-ҳодиса, жараён, ҳудуд ҳолати ҳакида янги сифатга эга бўлган ахборотни олиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш мақсадида ишлатиладиган восита, усуллар ва техника жамланмаси ҳисобланади. 

Абу Наср Фаробий фаолиятидан сиёсий нормалар ва уларнинг тарбиявий аҳамияти

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Абу Наср Фаробий фаолиятидан сиёсий нормалар ва уларнинг тарбиявий аҳамияти
доц.А.А. Хакимов, тал. М. Ахмедова (НамМПИ)
Истиқлол туфайли Ватанимиз мустақиллик асосларини таг-туги билан кўтариб, халқимиз маданиятининг тараққий топиши ва маънавий камол топиши учун йўл очди.Дарҳақиқат, президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига унитилмас хисса қўшган олиму фузалоларнинг мафкура ва унинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида қолдирилган илмий мероси, фалсафий қарашларини ҳар томонлама ўрганиш даркор.
ХХI аср бўсағасида маънавий уйғониш туфайли Ўзбекистон худудида яшаб ижод этган бюк мутафаккирларнинг тарихий меросини ўрганиш ва оммалаштирш учун кенг имкониятлар вужудга келди.

Абдулла Авлоний ижодида ёшлар тарбияси масаласи

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Абдулла Авлоний ижодида ёшлар тарбияси масаласи
ўқит. Г. Мамажонова, тал. А.Ҳодибаев (НамМПИ)
 
Ҳар бир жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишида соғлом турмуш тарзини шалклантириш мухим роль ўйнайди. Бу вазифа бошқа омиллар қаторида оилавий, миллий-ахлоқий нормаларни такомиллаштириш ва уларга қатъий амал қилиш орқали амалга оширилади. Шундай экан, энг аввало, оилада бола тарбиясига катта эътибор қаратиш лозим. Зеро, оиладаги соғлом муносабатлар нафақат оила, маҳалла, тарбия масканлари, балки, жамият соғломлигини белгиловчи асосий омиллардан биридир. Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб, етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир”

Амир Темур давлатининг молиявий-иқтисодий муносабатлари

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Амир Темур давлатининг молиявий-иқтисодий   муносабатлариасс. А. Юлдашев, кат.ўқит.Ҳ. Каримов (НамМПИ)Амир Темур давлатни бошқаришга иқтисодиёт ҳаракатланиши ва ривожланиш нуқтаи-назаридан ёндашиш ҳақида ўйлар экан, уларнинг ҳар бирида йилига қанча ялпи даромад вужудга келиши, у қандай усуллар билан тақсимланиши, давлат ихтиёрига ўтказиладиган

Ёшларни баркамол инсон сифатида тарбиялашда устоз-шогирд муносабатларининг ўрни

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Ёшларни  баркамол инсон сифатида тарбиялашда устоз-шогирд муносабатларининг ўрни 
ўқит. Г.Мамажонова, тал. Ш.Турдалиев (НамМПИ)
 
Бугунги шиддатли давр ёш авлоддан замонавий билимлар, юксак техналогия-ларини чуқур эгаллаган ҳолда, миллий ва умумбашарий қадриятларга хурмат, ўз тарихи, аждодларининг бой мероси ва муқаддас анъаналарига садоқат билан яшашни талаб этмоқда. Инсоннинг ўз эл-юртига, оиласига, аждодлари руҳига садоқати айнан ҳозирги синов пайтларида билинади.
Биз бор имкониятларимизни маънавий маърифий янгиланиш жараёнини янада кучайтиришга, униб-ўсиб келаётган ёшлар тарбиясига сафарбар этишимиз лозим. Комил инсон ғояси барча вақтларда асосий ғоялардан бўлиб келган. Баркамол инсонни тарбиялаш бугунги кунда бизнинг, яъни ижтимоий фанлар ўқитувчиларининг балки

“Авесто” ва экологик маданият уйғунлиги

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
“Авесто” ва экологик маданият уйғунлиги
асс. Б.Исхаков, асс. С. Мажидов, асс Ф.Юсупов ( НамМПИ)
Инсонларда экологик маданиятни ривожлантириш учун, биринчи нав-батда, халқнинг табиатга нисбатан тарихан таркиб топган қадриятлари меросини ўрганиш лозим. Шу асосдагина жамият ҳаётидаги ривожланишни ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурс-ларнинг барча турларидан оқилона фойдаланиш қоидаларининг қатъий тизимини яратиш мумкин. Зеро, аждодларимизнинг экологик маданиятга оид бўлган бой анъаналарини замонавий талаб андозалари асосида давом эттириш давр талабидир.
Ҳар бир тарихий даврда ўтмиш аждодлар тажрибалари, анъаналари, маданий-маънавий ютуқларидан фойдаланилади. Ўтмиш билан келажак, аж-додлар билан авлодлар ўртасида ўзаро алоқадорлик, тарихий боғланиш