Оила тарбияси комил инсон тарбиясининг пиллапоясидир.
Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Оила тарбияси комил инсон тарбиясининг пиллапоясидир.
Ҳар қайси миллатнинг, ҳар бир инсоннинг маънавиятини шакллантиришда оиланинг ўрни беқиёс. Инсонга хос бўлган энг самимий ва беғубор туйғулар, ҳаёт тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар, атроф-муҳитга муносабат, энг аввало, оилада шаклланади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг келажакда комил инсон сифатида шаклланиши учун муҳим бўлган дунёқарашини, характерини белгилаб берадиган маънавий мезонлар — олижаноблик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, эзгулик, ор-номус, меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат каби юксак тушунчаларнинг барчаси оилада туғилади.